Курашчи қизларимиз Осиёда учинчи ўринни эгаллашди
- 26-май, 11:00
- Javohir Malikov
- 0
- Яккакурашлар
Дананг шаҳрида (Вьетнам) спорт курашлари бўйича U-23 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда. Ортда қолган кун ҳамюртларимиз 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
Кумуш медал:
-97 кг: Шерзод Поёнов
Бронза медал:
-70 кг: Шаҳзодбек Ярашев
-53 кг: Дилшода Матназарова
-62 кг: Миясар Кушмуратова
Аҳамиятлиси, аёллар кураши бўйича терма жамоамиз мусобақада 134 очко жамғариб, умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ