Кунни ғалаба билан якунладик!
- 30-май 2025, 17:07
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
Хабарингиз бор, 24 майдан 1 июнь кунигача Таиланднинг Бангкок шаҳрида халқаро турнир бўлиб ўтади.
Бугун ҳам мусобақанинг ярим финал баҳслари ўтказилди.
-75 кг да ҳамюртимиз Жавоҳир Абдураҳимов ва иорданиялик Заид Иашаш жанги якунланди.
Чарм қўлқоп устамизнинг катта устунлигида кечган тўқнашув ҳисобда ҳам ўз аксини топди. Абдураҳимов ҳакамларнинг якдил қарорига кўра ғалаба қозониб, финал йўлланмасига эга чиқди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ