"Korea Open". Дастлабки кунда 3 та медаль қўлга киритдик
- 20-июл, 18:23
- Javohir Malikov
- 0
- Яккакурашлар
Бугун Корея Республикасининг Чунчеон шаҳрида таэквондо WТ бўйича катталар ўртасида G2 тоифасидаги "Chuncheon Korea Open International Taekwondo Championships" халқаро мусобақасига старт берилди. Турнирнинг илк кунида миллий терма жамоамиз аъзолари 1 та кумуш ва 2 та бронза, жами 3 та медалга эга чиқди.
Кумуш:
Мироншоҳмирзо Музаффаров (-74 кг).
Бронза:
Жаҳонгир Худойбердиев (-54 кг)
Жасурбек Жайсунов (-80 кг).
Эртага мусобақанинг навбатдаги кунида аёллар ўртасидаги баҳслар ташкил этилади ва унда етти нафар ҳамюртимиз даянгга кўтарилади. Бу ҳақда Ўзбекистон таеэквондо WТ ассоциацияси хабар бермоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ