
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг бронза медаллари "Ал-Аҳли"га насиб этди
- 11-феврал 2021, 23:31
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Бундан бироз аввал, Қатарда ўтказилаётган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатиниг 3-ўрни учун ўтказилган Мисрнинг “Ал-Аҳли” ҳамда Бразилиянинг “Палмейрас” клублари баҳси ўз ниҳоясига етди.
Асосий ва қўшимча бўлимларда ҳисоб очилмади ва ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Унда 3:2 ҳисобида “Ал-Аҳли”нинг қўли баланд келди ва шу тариқа, Миср клуби жаҳон чемпионатининг бронза медалларини қўлга киритди.
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати. 3-ўрин учун баҳс
"Ал-Аҳли" - "Палмейрас" 0:0 (пенальтилар серияси 3:2)
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ