КЛ саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" иккинчи ўйинда ҳам имкониятни бой берди
- 29-август 2025, 00:16
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Конференциялар лигаси саралаши сўнгги босқичнинг сўнгги учрашувида Туркиянинг "Истанбул Башакшеҳир" клуби "Университатя Крайова" билан куч синашиб, 3:1 ҳисобида мағлубиятга учради (умумий ҳисоб 5:2).
Терма жамоамиз сардори ҳисобланган Элдор Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлаб, тўлиқ ҳаракат қилди. Аббосбек Файзуллаев эса 63-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди.
Дастлаб беллашувнинг 7-дақиқасида Дэви Зельке ҳисобни очди. Орадан 2 дақиқа ўтиб эса Александру Чикылдэу ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. 27-дақиқага келиб Штефан Баярам гол уриб, Руминия клубини олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимнинг 81-дақиқасида Стивен Нсимба 3-голни киритди ва ўйин тақдирини ҳал қилди. Ушбу ғалаба орқали "Университатя Крайова" Конференциялар лигаси йўлланмасини қўлга киритди.