
Кейн: "АПЛга қишки танаффус керак"
- 18-ноябр 2024, 18:46
- Jahongir Inomjonov
- 0
- Футбол
"Бавария" ҳужумчиси Харри Кейн Англия Премьер-лигасида қишки танаффусни қайтариш тарафдори. Бу ҳақда "Bayern&Germany" нашри хабар берди.
- Ўтган йили мен узоқ қишки танаффуснинг биринчи тажрибасини ўтказдим. Бу менга қийин даврни қайта тиклашга жуда ёрдам берди. Афсуски, Премьер-лигада бундай танаффус йўқ. Қувватни тиклаш, бир ҳафта ёки шунга яқин дам олиш муддати футболчиларга жуда муҳим, - деди Кейн.
Маълумот учун, Кейн 2023 йилнинг ёзидан бери "Бавария"да ўйнамоқда. Инглиз ҳужумчиси ўз профессионал фаолияти давомида "Тоттенхэм," "Лестер" ва "Норвич" клубларида тўп тепган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ