Кэррик шармандали мағлубият учун ким жавобгар эканини айтди

Кэррик шармандали мағлубият учун ким жавобгар эканини айтди

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Кэррик Чемпионлар лигаси умумий босқичи 3-турида «Комо»га қарши ўйин (1:4) бўйича ўз фикрларини билдирди.

«Бу натижа жуда ҳам хафсалани пир қилди. Ҳар биримиз бўлиб ўтган ўйин учун ўз зиммамизга масъулият олишимиз керак, деб ўйлайман. 

Жамоа ўйини учун 100 фоиз жавобгарлик менинг зиммамда. Энг катта масъулият менга тушади ва мен бундан қочмайман. Буни тўлиқ тан оламан. 

Лекин бу клубнинг кўп йиллик мухлиси сифатида айтишим керакки, бундай ўйин қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат. 

Мухлисларга муносабатим ниҳоятда ҳурмат ва эҳтиромга тўла. Улар бу клубнинг юраги, доимо шундай бўлиб қолади. Бугунги ўйин учун улардан узр сўрашим керак. 

Биз кўрсатган ўйинни томоша қилиш улар учун қай даражада оғир бўлганини жуда яхши тушунаман. Бу ҳолатга ҳеч қандай баҳона йўқ. Бу мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган нарса. 

Асосийси – ўйинни таҳлил қилиш, майдонда нима бўлганини чуқур ўрганиш. Ҳозир энг муҳим масала шу», – деди «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ