Кэррик «Манчестер Юнайтед»нинг ўйинидаги ўсишни қайд этди
- 18-октябр, 21:40
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Кэррик Англия чемпионати доирасида «Лидс»га қарши кечган дуранг (1:1) ҳақида фикр билдирди.
«Бу, шубҳасиз, тўғри йўналишдаги қадам бўлди. Агар жамоамизнинг заиф томонлари бўлса, бугун уларнинг барчаси намоён бўлди. Ўйин мукаммал ўтмади. Бизда фавқулодда ишонч йўқ эди, аммо футболчилар барчасини тўғри бажаришга ҳаракат қилишди», — деди Каррик Sky Sports нашрига.
Мутахассис айрим вазиятларда унинг қўл остидаги жамоа ҳақиқатан ҳам яхши ўйнаганини ва бутун таркиб билан ҳимояланганини таъкидлади.
«Манчестер Юнайтед» ғалабасиз ўйинлар сериясини олтитага етказди. Манкунианликлар кейинги учрашувни 20 октябрь куни Чемпионлар лигаси доирасида «Комо»га қарши меҳмонда ўтказади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ