
Кепа қачон сафга қайтади?
- 9-ноябр 2023, 17:05
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
Чемпионлар лигаси 4-туридан ўрин олган "Реал" - "Брага" учрашуви олдидан Кепа жароҳат олгани ҳақда хабар бергандик. Унинг қанча вақтга сафдан чиққани маълум бўлди.
"The Athletic" нашри хабар беришича, посбон 2 ёки 3 ҳафта давомида майдонга туша олмайди. У мушакларидан жароҳат олган ва ФИФА кунларидан кейин сафга қайтади.
"Брага"га қарши учрашувда Кепанинг ўрнини Лунин тўлдирди. Украиналик футболчи асосий таркибда майдонга тушиб, битта пенальти қайтаришга ҳам муваффақ бўлди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ