Кай Кара-Франс UFC рейтингидан нега чиқарилгани маълум бўлди
- 19-ноябр 2025, 23:05
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
43 ёшли журналист ва инсайдер Ариэль Хелвани янги зеландиялик ММА устаси Кай Кара-Франснинг UFC рейтингидан нега чиқариб ташлангани маълум қилди.
Унга кўра, Кара-Франс UFC раҳбариятини бир йиллик танаффус олиши ҳақида огоҳлантириб, у шу вақт давомида ҳаётидаги бошқа масалаларга эътибор қаратишни айтган. Шу сабабли у қайтишини расмий равишда билдирмагунча ва яна допинг назорати (УСАДА/антидопинг пули) тизимига кирмагунча, UFC нинг супер енгил вазн рейтингида ТОП-15 ликка киритилмайди.
Маълумот учун, Кара-Франснинг профессионал ММАдаги рекорди: 25 ғалаба, 12 мағлубият ва 1 бекор қилинган жангдан иборат.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ