Камолиддин Тожиев: "Жамоавий жуда яхши футбол намойиш қилдик"
- 9-апрел, 23:00
- Shuhratbek Jo’rayev
- 0
- Футбол
Суперлиганинг ушбу турида Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида марказий ўйин бўлиб ўтди. Унда "Нефтчи" ва "Пахтакор" беллашди ва меҳмонлар 0:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувдан кейин "Пахтакор" устози матбуот анжуманида фикрларини айтиб ўтди.
"Ўйинни яхши бошладик. Рақибимиз кучли жамоа ва бундай ўйинларда биринчи гол жуда муҳим. Иккинчи бўлимда ғалабани сақлаш учун эҳтиёткор ҳаракат қилдик. Бугун жамоавий жуда яхши футбол намойиш қилдик. Бутун жамоа бирдам ҳолда ўйнади.
Баҳсни фаолроқ бошлаб, биринчи гол уришга эътибор қаратдик. Бу самара берди. Шундан кейин ҳимояда ҳушёр ўйнадик".
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ