Жон Стоунз Ҳусанов ҳақида илиқ фикр билдирди
- 21-май, 01:01
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
“Манчестер Сити” ҳимоячиси Жон Стоунз жамоадоши Абдуқодир Ҳусанов ҳақида юқори фикр билдирди.
"Жамоамиз сафидаги барча марказий ҳимоячилар қолганлар каби суперюлдузлар. Ҳар бирининг ўзига хос кучли жиҳати бор.
Масалан, Ҳусанов. У жамоага тилни яхши билмасдан, ёш ҳолда келди. Дебюти ҳам осон кечмаганди, аммо шундан кейин жуда яхши ўйинлар кўрсатди.
У ўсди ва очилди. Унинг тезлиги ҳамда ҳимоя чизиғидаги вазиятни ҳис қилиши ҳайратланарли. Мен унинг янада ўсишини интиқлик билан кузатаман", — деди Стоунз.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ