
"Женоа" меҳмонда дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
- 13-феврал 2021, 21:01
- Abdullajon .
- 3
- Футбол
Италия А Серияси 22-туридан ўрин олган "Торино" - "Женоа" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Туринда кечган ушбу баҳсда 0:0 ҳисобидаги нурсиз дуранг қайд этилди.
Учрашувнинг 2-бўлими бошида ҳамюртимиз Элдор Шомуродов Горан Пандевнинг ўрнига майдонга тушди ва бутун тайм давомида ўйинда ҳаракат қилди. Бироқ бугун ҳам унга гол уриш учун омад етишмади. Ҳамюртимизга келаси ўйинларда омад тилаймиз!
"Женоа" ушбу дурангдан сўнг очколари сонини 25 тага етказиб олди ва 11-ўринга кўтарилди. "Торино"да эса очколар сони 17 та, ўрин ҳам ўн еттинчи.
{game}3428899{/game}
{online}3428899{/online}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ