ЖЧ саралаши. Швейцария, Шотландия, Испания, Австрия ва Бельгия Жаҳон чемпионати йўлланмасини ҳал қилди
- 19-ноябр 2025, 02:43
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Жаҳон чемпионати саралашидан ўрин олган навбатдаги тўқнашувлар ўз ниҳоясига етди.
Швейцария меҳмонда Косово билан 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекиб, очколари сонини 14 тага етказди ва пешқадамликни сақлаб қолди.
Голлар шоусига айланган тўқнашувда Шотландия Дания билан куч синашиб, 3:2 камбэк амалга оширган ҳолда, 3 очкони қўлга киритиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди.
Испания терма жамоаси ҳам 2:2 ҳисобида Туркия билан дуранг ўйнади ва гуруҳни 1-ўрин билан якунлади.
Австрия эса Босния билан 1:1 ўйнади. Бу орқали жамоа очколари сонини 19 та етказиб, пешқадамликни сақлаб қолди.
Бельгия эса сўнгги турда Лихтенштейн билан баҳс олиб бориб, йирик 7:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Эслатиб ўтамиз, бугунги тўқнашувлардан сўнг Швейцария, Дания, Испания, Австрия ва Бельгия Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.