ЖЧ саралаши. Австрия 10 та гол урди, Дания ва Нидерландия ҳам ўта йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Хорватия эса Чехия билан дуранг ўйнади
- 10-октябр 2025, 01:56
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Жаҳон чемпионати саралашидан ўрин олган бир неча тўқнашувлар ўз ниҳоясига етди.
Ральф Рангник бошқарувидаги Австрия терма жамоаси ўз уйида Сан-Маринони қабул қилиб, 10:0 ҳисобида таслим этди. Энг қизиғи шундаки, дарвозабондан ташқари барча футболчи голларда иштирок этди.
Шунингдек, Дания сафарда Беларусияни 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, юлдузли таркибга эга Нидерландия эса Малта устидан 4:0 ҳисобида муваффақиятга эришди.
Чехия эса Хорватия билан ўз майдонида тўқнаш келиб, нурсиз 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Квалификация ЧМ Европа
vs
Австрия выиграла после основного времени.Квалификация ЧМ Европа
vs
Denmark won after full-time.Квалификация ЧМ Европа
vs
Netherlands won after full-time.Квалификация ЧМ Европа
vs
Game ended in draw.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ