“ЖЧ-2026”да Италия Осиё вакили ўрнига иштирок этиши мумкин
- 13-апрел, 00:46
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
Босния ва Герцеговинага қарши плей-офф финалида мағлуб бўлганига қарамай, Италия терма жамоасида Жаҳон чемпионати–2026'да иштирок этиш имконияти сақланиб қолмоқда.
Бу Эрон терма жамоаси атрофидаги вазият билан боғлиқ. Агар улар турнирда қатнашишдан воз кечса, ФИФА ўрнига бошқа жамоа излашига тўғри келади. Одатда устуворлик Осиё жамоасига берилиши мумкин, аммо қитъалараро плей-офф варианти ҳам кўриб чиқилиши эҳтимолдан ҳоли эмас.
Бундай ҳолатда Италия саралашдан ўта олмаган энг кучли жамоалардан бири сифатида йўлланма учун курашиш имконига эга бўлиши мумкин.
Якуний қарор май ойи ўрталаригача қабул қилиниши кутилмоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ