"ЖЧ-2026": Португалия камбэк амалга ошириб, Хорватияни мағлуб этди!
- 3-июл, 06:13
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
АҚШ, Канада ва Мексика давлатлари мезбонлик қилаётган Жаҳон чемпионатининг 1/16 финал босқич баҳслари давом этмоқда. Ушбу босқич доирасида Португалия ва Хорватия миллий терма жамоалари ўзаро баҳс олиб борди.
Мазкур беллашувда португалияликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Дастлаб, 53-дақиқада Иван Перишич ҳисобни очган бўлса, 68-дақиқада Криштиану Роналду пенальтидан аниқ фойдаланиб, мувозанатни тиклади. Учрашувнинг қўшиб берилган 90+4-дақиқасида эса захирадан майдонга тушган Гонсалу Рамуш ғалаба голига муаллифлик қилди.
Шу тариқа, Роберто Мартинес шогирдлари Жаҳон чемпионатининг нимчорак финалига йўл олди. Энди португалияликлар ушбу босқичда Испания терма жамоасига қарши майдонга тушади.
Чемпионат мира
vs
Portugal won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ