Жавоҳир Синдаров ўзини Эден Азарга ўхшатди
- 5-апрел, 15:48
- Bilolbek Imomov
- 0
- Шахмат
Ёш шахматчимиз Жавоҳир Синдаров яқинда берган интервьюсида ўзини бошқа машҳур спортчилар билан солиштириш ҳақида фикр билдирди.
— Агар сиз ўзингизни бошқа машҳур спортчилар билан солиштириш керак бўлса, кимни танлар эдингиз?
— Бу қийин савол. Менимча, кимдир кўп машқ қилишни анча яхши кўрмайдиган инсон бўлиши керак. Масалан, футболчилардан — мен эҳтимол Эден Азарни айтар эдим. У жуда иқтидорли, лекин машқларни унчалик яхши кўрмайди.
— Сиз ҳам иқтидорлисиз.
— Ҳа, мен ҳам шундай деб ўйлайман.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ