Жавоҳир Синдаров Clutch Chess турнирида иштирок этади!
- 3-октябр, 14:36
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Шахмат
Жавоҳир Синдаров 27–29 октабр кунлари AҚШнинг Сент-Луис шаҳрида бўлиб ўтадиган Clutch Chess: Champions Showdown 2026 турнирида дона суради.
Мусобақа тезкор шахмат йўналишида ўтказилиб, жами 18 та партия ўйналади. Ҳар бир партияда шахматчиларга 10 дақиқа вақт берилади ва ҳар бир юришдан сўнг 5 сония қўшилади.
Жавоҳир Синдаров учун бу мусобақа алоҳида аҳамиятга эга. У октябрь охирида Геневада амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражуга қарши жаҳон чемпионлиги матчи олдидан Clutch Chess'да Нақамура, Каруана ва Прагнанандха каби кучли рақибларга қарши сўнгги йирик синовларидан бирини ўтказади.
"Clutch Chess" формати нимаси билан қизиқ?
Бу оддий rapid мусобақасидан бироз фарқ қилади. Унда турнирнинг кейинги кунларида ғалабанинг қиймати ошиб боради.
2026 йилги Champions Showdown учун эълон қилинган форматда:
1-кун: ғалаба — 1 очко
2-кун: ғалаба — 2 очко
3-кун: ғалаба — 3 очко
Шунинг учун мусобақанинг охирги кунидаги ҳар бир партия жуда катта аҳамиятга эга бўлади.
Қолаверса, ҳар кунги ғалабалар учун алоҳида бонуслар ва мусобақа якунида Champion's Jackpot ҳам мавжуд. Жами соврин фонди $425 минг экани расмий эълон қилинган.
Синдаров учун муҳим нуқта
Жаҳон чемпионлиги матчи олдидан Жавоҳир Синдаров АҚШда Нақамура, Каруана ва Прагнанандхага қарши ўйнайди.
Яъни Синдаров учун бу оддий rapid турнири эмас, Гукешга қарши жаҳон чемпионлиги матчи арафасидаги юқори даражадаги тайёргарлик ва рақобат муҳити сифатида ҳам қизиқ!