Жастин Гэтжи истеъфога чиқадими?
- 12-сентябр, 14:28
- Javohir Malikov
- 0
- MMA
ММА юлдузи Жастин Гэтжи профессионал фаолиятини якунлаши ҳақида тобора кўпроқ гапирмоқда. UFC раҳбари Дана Уайт эса амалдаги чемпион қийин қарор олдида эканини таъкидлаяпти.
"Жастиннинг маҳоратини муҳокама қилмасдан, сўнгги жанги ва эришган ютуқларини ҳисобга олсак, бу танганинг икки томони бор, дейиш мумкин. Бир томондан, ҳозир – кетиш учун идеал вақт. Аммо бошқа томондан, у ҳали ҳам ажойиб формада. Шунингдек, Гэтжи яна қанча пул ишлаб топишини тахмин қилсак, бу ерда ўйлаб кўриш учун етарлича асос бор", - деди промоушен раҳбари "UFC on Paramount" телеканалига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Жастин Гэтжи июнь ойида Илия Топурияни муддатдан аввал енгиб, енгил вазнда UFC чемпионига айланганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ