Жаҳонгир Зокиров проф боксдаги иккинчи жангида ҳам рақибини эзиб ташлади!
- 29-июн, 02:41
- Javohir Malikov
- 0
- Бокс
Хабар бериб ўтганимиздек, оғир вазн тоифасидаги вакилимиз Жаҳонгир Зокиров “Zuffa Boxing”да дебют жангини ўтказди.
Боксчимиз америкалик Зачари Спиллерга қарши рингга кўтарилди. 5 та жанг ўтказиб, ҳали мағлубият аламини тотиб кўрмаган, океан орти вакили Зокировнинг оғир зарбаларига дош бера олмади. 6 раунд қилиб белгиланган жанг 2-раундда техник нокаут билан якунланди.
Шу тариқа Жаҳонгир профессионал боксдаги иккинчи жангида ҳам ишончли ғалабани қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ