Жаҳонгир Зокиров – Осиё ўйинлари вице-чемпиони!
- 2-октябр, 14:57
- Javohir Malikov
- 1
- Бокс
Японияда давом этган Осиё ўйинларининг бокс баҳслари якунланди.
+90 кг да ҳамюртимиз Жаҳонгир Зокиров финалда қозоғистонлик Айбек Оралбайга қарши рингга кўтарилди. Шиддатли ва муросасиз кечган баҳсда боксчимиз очколар эвазига имкониятни бой бериб қўйди ва мусобақани кумуш медаль билан ниҳоясига етказди.
Шу тариқа Ўзбекистон Бокс терма жамоаси ХХ Осиё ўйинларида 2 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ