Жаҳон кубогининг иккинчи кунида 16 та медаль қўлга киритдик!
- 20-сентябр, 23:53
- Javohir Malikov
- 0
- Яккакурашлар
Душанбе шаҳрида самбо бўйича Жаҳон кубогининг иккинчи кун беллашувлари бўлиб ўтди. Кун Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли кечди. Терма жамоамиз кун давомида 4 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритди.
Олтин:
-58 кг: Лутфулла Сайдаматов (жанговар самбо)
-64 кг: Баҳодир Бакиев (жанговар самбо)
+98 кг: Ислом Носиров (жанговар самбо)
-72 кг: Шинар Ибраева
Кумуш:
-58 кг: Ўткир Ғуломалиев (жанговар самбо)
Бронза:
-59 кг: Моҳинур Қудратова
+80 кг: Феруза Хўрозова
-79 кг: Мусохон Зиядинов (жанговар самбо)
-98 кг: Амир Қудратуллаев (жанговар самбо)
Мусобақанинг биринчи кунида самбочиларимиз 5 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритишганди.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси Тожикистондаги Жаҳон кубогини 4 та олтин, 6 та кумуш ва 6 та бронза медали билан якунлади. Мусобақада жанговар самбо баҳсларида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгалладик. Бу ҳақда Ўзбекистон самбо ассоциация хабар бермоқда.