Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ТОП 10 таликда!

Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ТОП 10 таликда!

  • 8-октябр 2025, 10:44
  • 0
  • Дзюдо

Перу пойтахти Лима шаҳри мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг яккалик баҳслари якунига етди. 

Мусобақанинг сўнгги куни оғир вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди ва қувонарлиси, 3 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медалларига эга чиқишди. Умида Ниғматова (+78 кг) финалга қадар мағлубияциз етиб бориб, кумуш медал қўлга киритди. Алишер Саманов (-90 кг) ва Муҳаммадали Зоиров (-100 кг) терма жамоамизга бронза медалларини тақдим этишди. 

Шу тариқа, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси жаҳон чемпионатини 1 та кумуш, 5 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 65 давлат орасида 10-ўринда якунлади. Япония терма жамоаси 5 та олтин, 4 та кумуш, 4 та бронза медали билан кутилганидек, бу борада биринчи ўринни эгаллади. Кучли учликдан Бразилия ва ИЖФ жамоалари жой олди. 

Кумуш медал:
+78 кг: Умида Ниғматова

Бронза медаллар:
-48 кг: Лазиза Ҳайдарова 
-60 кг: Самариддин Қўчқоров 
-81 кг: Самариддин Мухибиддинов 
-90 кг: Алишер Саманов
-100 кг: Муҳаммадали Зоиров

Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабао бермоқда.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ