Роберто Манчини Италия терма жамоаси бош мураббийи сифатида иш бошлаганидан буён ёш, икки фуқароликка эга футболчиларни бошқа терма жамоаларга бой бериб қўймаслик масаласига алоҳида эътибор қаратмоқда.
Италия аллақачон бошқа мамлакатлар сафида ўйнаш имкониятига эга бўлган бир қатор ёш футболчиларни йиғинга жалб қилди. Улар орасида Бразилия терма жамоаси эътиборидаги Самуеле Инаcио, Кот-д'Ивуарга чақирилиши мумкин бўлган Исса Думбия, Швейцария терма жамоаси кузатаётган Алессандро Романо, шунингдек, Кот-д'Ивуар ва Буркина-Фасо терма жамоаларида ўйнаш имкониятига эга бўлган Муҳаммад Али Зома бор.

Манчини бу стратегиясини очиқчасига тушунтирди. Италиялик мутахассис келгуси тўрт йил давомида терма жамоа лойиҳасининг бир қисмига айланиши мумкин бўлган ёш футболчиларни имкон қадар тезроқ аниқлашни мақсад қилган.
“Агар ёши катта футболчиларни чақирганимда, танқидлар бўларди. Мен ёшларни чақирдим, чунки келажакда кучли жамоага эга бўлиш учун уларни бевосита таниш жуда муҳим.
Келгуси тўрт йил давомида биз билан қолиши мумкин бўлган футболчиларни тезда аниқлашимиз керак. Одатдагидан кўпроқ футболчи чақирдим, чунки уларни майдонда бевосита кўришни истайман.
Ёш футболчилар чет элга кетаётганидан шикоят қилиб ўтириш мумкин эмас. Бунинг ечимини топишимиз керак. Ечим эса уларни ўзимиз излаб топиш ва имкон қадар тезроқ терма жамоага чақириш, айниқса икки фуқароликка эга футболчиларни бой бериб қўймасликдир. Зома Германиянинг Б Сериясига кетди. Бу жуда юқори савиядаги чемпионат. У ерда ўзини яхши кўрсатмоқда ва умид қиламизки, ривожланишда давом этади”, — деди Манчини.

Эндиликдаги навбатдаги вазифа эса Германия У-21 терма жамоасида мунтазам чақирилаётган иқтидорли ҳужумчи Николо Тресольдини Италия терма жамоасини танлашга кўндириш бўлади.
Шу тариқа, Манчини нафақат ҳозирги таркибни шакллантириш, балки келажак учун ҳам икки фуқароликка эга иқтидорли футболчиларни ушбу тизимида ушлаб қолишга ҳаракат қилмоқда.