"Истиқлол" икки тур қолганда етакчиликни бой бериб қўйди

"Истиқлол" икки тур қолганда етакчиликни бой бериб қўйди

Эрон чемпионати 28-туридан ўрин олган "Нассажи Мозандарон" - "Истиқлол" баҳси бўлиб ўтди. Учрашув 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. 

Легионеримиз Жалолиддин Машарипов илк дақиқалардан майдонга тушди ва тўлиқ ҳаракат қилди. "Истиқлол" 2 тур қолганда чемпионлик учун имкониятларини кескин пасайтирди. 

Маълумот учун, айни дамда 62 очко жамғарган "Персеполис" турнир жадвалида етакчига айланди, "Истиқлол"да 61 очко ва иккинчи ўрин.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ