Исроил Мадримов ва Отабек Холматов вазнида чемпионлик жанглари белгиланди!
- 30-август, 01:14
- Javohir Malikov
- 0
- Бокс
17 октябрь куни АҚШнинг Карсон шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади.
Кечанинг марказий тўқнашувида биринчи ўрта вазнда WBC чемпиони Себастьян Фундора (24-1-1, 16 KO) мажбурий даъвогар Эрмал Хадрибея(23-0-1, 8 KO)га қарши жанг қилади.
Шу куни бокс мухлислари узоқ кутилган қайтишга ҳам гувоҳ бўлади: ўрта ва биринчи ўрта вазн тоифаларида собиқ жаҳон чемпиони бўлган Жермалл Чарло (34-0, 23 KO) яна рингга кўтарилади. Унга австралиялик Коэн Мазудье (16-4-1, 6 KO) рақиблик қилади. Ушбу баҳс 76,2 кг вазн тоифасида, ўн раунд этиб бегиланган.
Кечанинг яна бир муҳим тўқнашуви – ярим енгил вазндаги WBA чемпионлик жанги. Унда амалдаги чемпион Брэндон Фигероа (27-2-1, 20 KO) камарини Томоки Камеда (42-5, 23 KO)га қарши ҳимоя қилади.
Маълумот учун, WBC нинг биринчи ўрта вазн тофиаси рейтингида таниқли боксчимиз Исроил Мадримов 8 ўринни эгаллаб турибди. Ярим енгил вазндаги WBA рейтингида эса яна бир ҳамюртимиз Отабек Холматов ҳам 8 ўринда бормоқда.