Исраэль Адесанья фаолиятидаги сўнгги жангини ўтказмоқчи
- 21-май, 21:00
- Javohir Malikov
- 0
- MMA
Нигериялик ММА юлдузи Исраэль Адесанья профессионал фаолиятини якунлашдан олдин голландиялик Юсри Белгаруи билан баҳс олиб бормоқчи.
"Карьерам охирига яқинлашди. Энди бор-йўғи бир нечта жангим қолди холос. Сўнгги чиқишимда Юсрига қарши октагонга кўтарилишни истайман. Чунки у ҳозир рейтингда юқорилаётган йигитлардар бири" - деди нигериялик.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида Адесаня 2 раундда Жо Пайфердан техник нокаутга учраб, кетма-кет тўртинчи мағлубиятни қабул қилиб олди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ