Испания — Саудия Арабистони ўйини аншлаг билан ўтди
- 22-июн, 01:23
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган Испания ва Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаги баҳс аншлаг билан ўтди.
Атланта шаҳридаги "Мерседес-Бенц" стадионида бўлиб ўтган учрашувни 68 239 нафар томошабин бевосита трибунадан кузатди. Бу аренанинг тўлиқ сиғими ҳисобланади.
Мазкур баҳсда Испания терма жамоаси рақибини 4:0 ҳисобида мағлуб этди.
Шу тариқа, мундиалнинг яна бир учрашуви тўлиқ трибуналар қаршисида ўтказилди ва мухлислар Испаниянинг йирик ғалабасига гувоҳ бўлишди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ