Испания ҳукумати Ламин Ямал ва Фаластин байроғи билан боғлиқ воқеага муносабат билдирди
- 15-май, 15:56
- Ali Ahmadxo’jayev
- 0
- Футбол
Испания ҳукумати раиси Педро Санчес Каталония клубининг чемпионлик парадида Фаластин байроғи билан иштирок этган "Барселона" қанот ҳужумчиси Ламин Ямал ҳақида фикр билдирди. Парад 11 май, душанба куни Ла Лига - 2025/2026-йилги мавсумда “кўк-анорранглилар”нинг ғалабаси шарафига ўтказилди.
“Кимки давлат байроғини намойиш этишни нафрат қўзғатиш деб ҳисобласа, у ё ақлдан озган, ёки ўз шармандалигидан кўр бўлган. Ламин фақат миллионлаб испанлар баҳам кўрадиган Фаластин билан бирдамлигини билдирди. Бу биз у билан фахрланишимиз керак бўлган яна бир сабабдир",-деб ёзди амалдор Х ижтимоий тармоғида.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ