Ислом Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлиши керак?
- 6-сентябр, 16:51
- Javohir Malikov
- 0
- MMA
32 ёшли UFC жангчиси Шарабутдин Магомедов ярим ўрта вазнда амалдаги чемпион Ислом Махачевнинг навбатдаги рақиби ким бўлиши кераклигини айтди.
"Менимча, Ислом учун Моралесга қарши баҳс қизиқ бўларди, чунки у ҳали мағлубият учрамаган жангчи. Агар Махачев Майклни ҳам енгса, меросини янада мустаҳкамлайди", — деди Шара Буллет.
Маълумот учун, Майкл Моралес профессионал ММАда 19 та ғалаба қайд этган, шуларнинг 15 таси муддатидан олдин қозонилган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ