Ислом Махачевга умридаги энг оғир жангни бераман
- 30-сентябр, 19:12
- Javohir Malikov
- 0
- MMA
Бразилиялик UFC жангчиси Карлос Пратес амалдаги чемпион Ислам Махачевга қарши баҳсга тайёрлигини маълум қилди.
"Махачев – Гэрри жангига қараб, Ислом ҳамма ўйлаганидек енгиб бўлмас рақиб эмаслигини кўрдим. Албатта, у жуда кучли, икки карра чемпион... Лекин мен тушунмайман: нега ҳамма уни енгиб бўлмайди, деб гапиряпти? Гўёки, Махачев сени партерга йиқитса, бошингни кўтаролмайсан, дейишади. Қандай қилиб туролмайман?
Мени машғулотда кўрганлар яхши билади: доим ўзимни ноқулай, қийин ҳолатларга қўяман. Кураш бўйича аксарият машғулотларимни ютқазиб қўйилган позициядан бошлайман. Ўйлайманки, мен Исломга ҳаётидаги энг оғир тўқнашувни бераман", — деди Пратес "Podcast Connect Cast" лойиҳасига берган суҳбатида.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ