Ислом Махачев Карлос Пратесни осонликча мағлуб этади(ми?)
- 8-октябр, 13:44
- Javohir Malikov
- 0
- MMA
Америкалик UFC жангчиси Колби Ковингтон амалдаги чемпион Ислом Махачев ва бразилиялик Карлос Пратес ўртасидаги баҳс юзасидан ўз фикрларини билдирди.
"Пратеснинг умуман имконияти йўқ. У фақат "ударник" холос. Ўйлашимча, бу Махачевнинг карьерасидаги энг осон жанг бўлади. Ислом уни ерга йиқитиб, партерда сабмишн орқали таслим этади", — дея таъкидлади америкалик спортчи Ариэл Хельванига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Карлос Пратес декабрь ёки январь ойида Махачевга қарши тўқнаш келишини айтди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ