Ислом Махачев Иан Гаррига қарши жангдан сўнг фаолиятини якунлайди(ми?)
- 12-август, 18:43
- Javohir Malikov
- 0
- MMA
UFC шарҳловчиси Жо Роган ирландиялик Иан Гарри билан жанг амалдаги чемпион Ислом Махачев учун фаолиятидаги сўнггиси бўлишини тахмин қилмоқда.
"Шу дам олиш кунлари Ислом фаолиятини тугатиши мумкин. Чунки у аллақачон жуда кўп нарсага эришиб бўлди. Икки вазн тоифасида чемпионга айланди. Агар у Гаррини ҳам мағлуб этса, "Менга етарли, энди Хабиб каби ҳаракат қилмоқчиман" дейиши мумкин. Шунда Майкл Моралес ва Карлос Пратес вакант унвон учун жанг қилишига тўғри келади", - деди Роган ўзининг подкастида.
Эслатиб ўтамиз, Махачев ва Гарри тўқнашуви 16 август куни "UFC 330" турнирида ўтказилади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ