Ислом Махачев: "Бу жанг Зубайра Тухугов учун осон бўлмайди!"
- 25-август 2025, 16:23
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
UFC собиқ чемпиони Ислом Махачев яқинлашиб келаётган Артём Лобов ва Зубайра Тухугов ўртасидаги жанг ҳақида ўз фикрларини билдирди.
“Лобов стратегияга кўп эътибор бермайди, у фақат жанг қилиш учун октагонга чиқади. Рекорди 15-15 бўлишига қарамай, у курашдан қўрқмайди. Артёмнинг яланғоч қўл жангларини кўриб ҳайратландим. Бу тўқнашув Тухугов учун осон бўлмаслиги аниқ. Бироқ, ўйлашимча, Зубайра мазкур баҳсга тайёр. Биз уч ҳафтадан бери яхши машғулот олиб боряпмиз. У яхши формада", - деди доғистонлик ММА жангчиси.
Эслатиб ўтамиз, Артём ва Тухугов тўқнашуви 3 октябрь куни БААда ўтказилади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ