
Ислом Махачев Белал Муҳаммад билан жанг қиладими?
- 8-январ 2025, 12:26
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ислом Махачев (26-1) ярим ўрта вазн тоифасидаги камар соҳиби Белал Муҳаммад (24-3-1 N/C) билан жанг ўтказиши қийин эканини айтди.
"Ростини айтсам, Белалнинг 77 кг вазнда чемпионликни қўлга киритиши режаларимни барбод қилди. Ҳозир у билан яқин дўст бўлиб қолдик. Бундан ташқари, бизнинг менежеримиз ҳам бир” – деди доғистонлик "Mighty" You Tube каналига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Махачев навбатдаги жангини 19 январь куни "UFC 311" турнирида Арман Царукянга қарши ўтказади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ