Иско жароҳат сабаб қанча муддат майдонга туша олмайди?
- 29-декабр 2025, 19:41
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
"Бетис" сафида ҳаракат қилиб келаётган ярим ҳимоячи Иско тиззасидан олган жароҳат сабаб қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди. Бу ҳақда As нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, испаниялик хавбек бир ой давомида ўз жамоасига ёрдам бера олмайди. У артроскопик деб номланган жарроҳлик амалиётини бошидан кечиради.
33 ёшли футболчи Европа Лигасининг гуруҳ босқичида "Утрехт"га қарши учрашувда жароҳат олган эди.
Эслатиб ўтамиз, ярим ҳимоячи 2023 йилдан бери "Бетис" сафида ҳаракат қилиб келмоқда. Шу давр мобайнида футболчи 71 та учрашувда майдонга тушиб, 21 та гол киритди ва 19 та голли узатма амалга оширган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ