
"Рома" собиқ сардори Франческо Тотти клубга қайтиши кутилмоқда. Бу ҳақида "Corriere dello Sport" манбасига таяниб, "Football Italia" хабар бермоқда.
43 ёшли итальян римликлар раҳбариятидан ўрин олиши мумкин. Бу вице-президент ёки техник директор вазифаси бўлдади. Шунингдек, нашрнинг маълум қилишича, Франческо "Рома" бош директори Гвидо Фиенга билан доимий мулоқотда. Бироқ у римликларнинг янги эгалари билан ҳали учрашмаган.
Франческо Тотти 619 ўйин ўтказиб, 250 та гол муаллифига айланган. Бундан ташқари, Тотти "Рим императори" лақаби билан ҳам машҳур.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ