Ҳусановнинг "Челси"га трансфери ўзбек клубини банкротликдан қутқариши айтилди
- 26-сентябр, 00:00
- Zohir Toshxo’jayev
- 1
- Футбол
«Манчестер Сити» клуби ва Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановни қишки трансферлар ойнаси даврида бир неча клублар ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Ўзбек легиогерига даъвогарлар орасида ҳимоя чизиғидаги муаммоларни ҳал қилишга киришган Лондоннинг «Челси» клуби фаворит ҳисобланади. Бу жамоани бошқараётган Хаби Алонсо ҳимоя чизиғини бошқариш вазифасини айнан Ҳусановга топширишни истаётгани айтилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, Ҳусановнинг Лондон клубига эҳтимолий трансфери Тошкентнинг «Бунёдкор» клубига сезиларли молиявий тушум олиб келиши мумкин.
Бу ҳақда UzbekFootball саҳифаси маълумот берди. Бу манба муаллифининг таъкидлашича, у шахсан Ҳусановнинг «Челси»га ўтишини истамайди, бироқ катта миқдордаги трансфер пули орқали «Бунёдкор» футболчини тарбиялаш учун тўланадиган компенсация ҳисобига банкротликдан қутулиб қолиши мумкин.
Маълумки, 22 ёшли ҳимоячи етти-саккиз ёшидан бошлаб «Бунёдкор» академиясида тарбияланган ва 2022 йилда Минскнинг «Энергетик-БГУ» жамоасига ўтгунча айнан шу клуб тизимида бўлган.
ФИФАнинг бирдамлик механизмига мувофиқ, футболчи 12 ёшдан 23 ёшгача тарбияланган клубларга кейинги трансферлар суммасининг беш фоизи тақсимланади. «Бунёдкор» ушбу пулнинг фақат ўз улушини олади — тахминий ҳисоб-китобларга кўра, бу умумий битим қийматининг қарийб икки фоизини ташкил этади.
Аввалроқ Ҳусановнинг «Ланс»дан «Манчестер Сити»га 40 миллион евро эвазига ўтиши чоғида «Бунёдкор»га тўланадиган компенсация турли манбаларда 800 мингдан 1,05 миллион еврогача баҳоланган эди. Аниқ рақам жамоатчиликка эълон қилинмаган.
«Бунёдкор»нинг молиявий аҳволи охирги йилларда жуда оғир бўлиб қолди. 2026 йилда футболчилар ва ходимлар бир неча ой маош олмаган, клуб «Қизилқум»га қарши чемпионат учрашувига бора олмагани учун техник мағлубият қайд этилган. Шунингдек, собиқ футболчи Ривалдо олдидаги қарзлар сабаб клубга янги ўйинчиларни рўйхатдан ўтказиш тақиқланган.
Август ойида ҳукумат томонидан «Бунёдкор»га беш миллиард сўм миқдорида тезкор молиявий ёрдам ажратилгани хабар қилинган, бироқ бу клуб муаммоларини тўлиқ ҳал қилиб юбормагани айтилмоқда.
Манбаларга кўра, «Челси» Ҳусановни ҳимоя чизиғини кучайтириш учун номзод сифатида кўриб чиқмоқда ва қишки трансфер ойнасида расмий таклиф йўллаши мумкин. Шу билан бирга, битим амалга ошиш эҳтимоли ҳозирча паст баҳоланмоқда: ўзбекистонлик ҳимоячи мунтазам равишда «Манчестер Сити» таркибида майдонга тушмоқда ва ёзда клуб билан шартномасини 2031 йилгача узайтирган.
"Манчестер Сити" Ҳусановнинг яширин сифатини топди
“Манчестер Сити” Шомуродовнинг голига муносабат билдирди
Эронликлар Ўзбекистон ва Каннаваро ишидан ҳайратда!
Шок хабар: Тўртта машҳур клуб Ҳусановни олиш бўйича иш бошлади!
Эронда Ўзбекистондан мағлубиятга кескин муносабат билдирилди