Ҳусановни “Челси” қачон олади? “Сити”нинг келажаги мавҳум!
- 30-сентябр, 06:23
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
Сўнгги кунларда Англиянинг нуфузли манбаларда Лондоннинг “Челси” клуби “Манчестер Сити” марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановга жиддий қизиқиш билдираётгани ва январь ойидаги трансфер ойнаси очилиши олдидан 22 ёшли ўзбекистонлик футболчи билан келишиб олишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
“Челси” клуби фаолиятини ёритиб келаётган Chelsea News сайти “аристократлар” таркибидаги вазият, клубнинг трансфер сиёсати ва бош мураббий Хаби Алонсонинг режаларига ойдинлик киритди.
Лондонликлар ўтган ёзда марказий ҳимоя чизиғини “Кристал Пэлас”дан Максанс Лакруани трансфер қилиш орқали кучайтирганига қарамай, “Челси” раҳбарияти ҳимоя чизиғининг сифати ва ишончлилигидан ҳали ҳам тўлиқ қониқмаяпти.
Муаммолар яққол кўриниб турибди: Хаби Алонсо жамоаси Премьер-лиганинг дастлабки беш турида 12 та гол ўтказиб юборди. Бу чемпионатдаги энг ёмон кўрсаткич ҳисобланади.
Инсайдер Саймон Филлипснинг маълум қилишича, “Челси” раҳбариятига мавҳум режалардан аниқ ҳаракатларга ўтиш учун кўп вақт керак бўлмайди ва лондонликлар яқин вақт ичида Ҳусановнинг вакиллари билан алоқа ўрнатишга қарор қилди.
Футболчининг ўзи ҳозирча “шаҳарликлар” сафини тарк этишга шошилмаяпти. Бироқ унинг жамоадаги мақоми саволлар туғдирмоқда: мавсумнинг дастлабки учта учрашувида асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов кейинги ўйинларда захирада қолди.
Бундан ташқари, “Манчестер Сити” молиявий қоидабузарликлар туфайли оғир жазога тортилиши эҳтимоли ошиб бормоқда, хатто клуб халқаро ва профессионал даражадаги мусобақалардан четлатилиши мумкинлиги ҳам таъкидланяпти.
Мавсумнинг бошидаёқ ҳимоя чизиғида катта муаммоаларга дуч келаётган “Челси”да Хаби Алонсо ҳозир Лакруа, Леви Колвилл, Уэсли Фофана, Жош Ачимпонг ва Йоррел Хатодан иборат ҳимоячилар гуруҳига таянишга мажбур бўлмоқда.
Бироқ Абдуқодир Ҳусановнинг агрессив ва муросасиз ўйин услуби лондонликлар ҳимоя чизиғида етишмаётган муҳим жиҳатлардан бири ҳисобланади. Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси АПЛда ҳар бир ўйинда ўртача 2,7 та тўп тортиб олишни уддаламоқда ва бу кўрсаткич бўйича у Энцо Марески жамоасида яққол етакчи ҳисобланади.
“Челси” орқа чизиқдаги вазиятни ўнглаш ва ҳимоя самарадорлигини ошириш учун тактик ўзгариш қилишга тайёр. Лондонликлар Фофана ёки Ачимпонг билан хайрлашиши кутиляпти. Хаби Алонсо жамоада уч ҳимоячидан иборат схемани қўлламоқчи ва бу ҳолатда Абдуқодир Ҳусанов испаниялик мураббий учун ўнг томондаги позицияда идеал футболчига айланади.
Таъкидлаш жоизки, айни пайтда Манчестер суперклуби келажаги бўйича юзага келган мавҳумлик сабабли Европа футболи грандлари ушбу жамоа футболчиларига ҳақиқий “ов” бошлашга тайёр турибди.
Айни пайтда Англия Премьер-лигасининг энг ишончли ҳимоячиларидан ҳисобланган Абдуқодир Ҳусановни ўз таркибида кўришни истаётган жамоалар ҳам бор. Хусусан, айрим манбалар ўзбек легионерига “Челси”дан ташқари, “Астон Вилла”, “Эвертон” ва “Борнмут” каби клублар ҳам таклиф беришга тайёр экани ҳақида маълумот тарқатди.
Ўзбекистон қаттиқ қаршилик кўрсатишга кўниккан Сурияни енга оладими?
“Манчестер Сити” Шомуродовнинг голига муносабат билдирди
Ҳусановнинг "Челси"га трансфери ўзбек клубини банкротликдан қутқариши айтилди