Ҳусановга “Манчестер Сити”дан муносабат келди
- 2-октябр, 07:09
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
“Манчестер Сити” клуби халқаро танаффус даврида ўз футболчиларининг терма жамоалардаги ўйинларига муносабат билдирди.
- Пайшанба куни кечқурун Рубен Диаш Португалия терма жамоаси сафида тўлиқ 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилиб, Копенгагенда Дания устидан 4:2 ҳисобидаги ғалабага ҳисса қўшди.
29 ёшли ҳимоячи учрашувда ҳимояда энг самарали ҳаракат қилган футболчилардан бири бўлди. У етти марта тўпни хавфли ҳудуддан қайтариб, рақиб ҳужумларини бартараф этди.
Диашнинг ишончли ўйини Жоау Канселу, Гонсалу Рамуш, Витинья ва Жоау Феликсга Португалия терма жамоаси сафида ҳужумларни самарали якунлаш учун имконият яратди.
Шу билан бирга, Эрлинг Холанд бошчилигидаги Норвегия терма жамоаси Кардиффда Уэльсга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Норвегия иккинчи бўлимнинг деярли барчасини бир киши кам бўлиб ўтказди.
“Манчестер Сити”нинг собиқ футболчиси Оскар Бобб Норвегияни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бироқ Даниэль Жеймс ва Неко Уильямснинг голлари Уэльсга ўйинни ўз фойдасига буриш имконини берди.
Ҳар икки учрашув ҳам УЕФА Миллатлар лигаси А лигасининг 4-гуруҳи доирасида ўтказилди. Айни пайтда Португалия 9 очко билан гуруҳ пешқадами бўлиб турибди. Қолган учта жамоанинг ҳар бири 3 очкодан жамғарган.
Диаш ва Холанд халқаро танаффусдаги иштирокини якшанба куни кечқурун Портуда ўзаро учрашув билан якунлайди.
Шу куни Абдуқодир Ҳусанов ҳам Тошкентда Сурия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 85 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. Ўзбекистон 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ҳусанов майдонда бўлган вақт давомида Сурия футболчилари мезбонлар дарвозасига гол ура олмади. Меҳмонларнинг тасалли голи эса ўзбекистонлик ҳимоячи алмаштирилганидан кейин киритилди.
“Манчестер Сити” халқаро танаффус давомида клуб футболчиларининг терма жамоалар сафидаги барча учрашувлари ҳақидаги шарҳларни эълон қилиб боради, - дейилади клубнинг расмий mancity.com сайтидаги баёнотда.
Роналду ёки мураббий: айбдор ким?
“Башакшеҳир” Шомуродовга эркинлик беради
Шомуродов – гол устаси! Европада Элдорга эътибор қаратишди
Сурияга иккита гол урган ўзбек ҳужумчиси Россиядагиларни ҳайрон қолдирди
Норчаев порлаган учрашувда Ўзбекистон йирик ғалабага эришди
Ўзбекистон Осиё ўйинларида 12-кунги баҳслардан сўнг медаллар жадвалидаги ўрнини билиб олди
Ҳаммаси тамом! Роналду энди ҳеч қачон Португалия учун ўйнамайди (тўлиқ тафсилотлар)
ФИФА раҳбари Инфантино Мирзиёевга ўзбек футболчиларининг устун жиҳатини айтди