"Ҳумо" хоккейчиси Қозоғистон чемпионатида ойнинг энг яхши ҳимоячиси деб топилди
- 2-октябр 2022, 10:25
- Javokhir Azimov
- 0
- Хоккей
Қозоғистон чемпионатида иштирок этаётган "Ҳумо" хоккей клуби айни пайтда 6-ўринда бормоқда.
Қувонарлиси, тошкентликлар вакили Алексей Кириллов сентябрь ойининг энг яхши ҳимоячиси деб топилди. У турнир расмий саҳифаси томонидан ғолиб деб топилди.
"Мудофаа вакили бу мавсумни одатдагидек бошлади, орқа чизиқдаги вазифасини уддалаш билан бирга, ҳужумларга ҳам яхши қўшилди. Ўтказилган 6 учрашувда Кириллов 5 очко жамғарди. Мазкур беллашувларнинг 3 тасида тошкентликлар ғалаба қозонди.
Айни пайтда Алексей ҳисобида 6 балл бор",-дея ёзиб қолдирди ташкилот сайти.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ