Ҳужжатларни қалбакилаштирган юлдуз терма жамоадан четлатилди
- 26-сентябр, 08:15
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
Швейцария терма жамоаси ҳужумчиси Брель Эмболо коронавирус тестлари билан боғлиқ қалбаки ҳужжатлар иши сабаб Миллатлар лигасидаги яқин учрашувларни ўтказиб юборади. Бу ҳақда Швейцария футбол уюшмаси (SFV) матбуот хизмати хабар берди.
Schweiz Heute нашри маълумотига кўра, Эмболо хорижга сафар қилиш учун COVID-19 билан боғлиқ қалбаки сертификатларни сотиб олган. 2025 йил 25 ноябрда Базель прокуратураси уни ҳужжатларни қалбакилаштиришга шериклик қилганликда айбдор, деб топиб, жазо тайинлаган. Унга икки йиллик синов муддати билан 60 минг Швейцария франки (63 минг евро) миқдорида шартли жарима белгиланган.
- Брель Эмболо шахсий ҳаётига оид, бугун оммавий ахборот воситалари орқали жамоатчиликка маълум бўлган ҳолатлар ҳақида SFVни хабардор қилди. Шу муносабат билан уюшма раҳбарияти футболчи режалаштирилганидек жамоага қўшилмаслиги ва терма жамоа жорий йиғинни у билан бирга ўтказмаслиги ҳақида қарор қабул қилди, - дейилади хабарда.
Аввалроқ Швейцария терма жамоаси сардори Гранит Жака ҳам коронавирусга қарши эмлангани ҳақида қалбаки сертификат олганини тан олган ва у ҳам терма жамоанинг Миллатлар лигасидаги яқин учрашувларида иштирок этмаслиги маълум қилинган.
«Атланта» ҳужумчиси Эмболо дисквалификация сабаб шанба куни Скопьеда Шимолий Македонияга қарши ўтказиладиган учрашувда майдонга тушмайди. Швейцария терма жамоаси 29 сентябрь куни сафарда Шотландия, 3 октябрь куни ўз майдонида Словения, 6 октябрь куни эса яна Шимолий Македония билан ўйнайди.