Here We Go! Энтони Гордон “Барселона”га ўтмоқда
- 27-май, 23:51
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
"Ньюкасл" ярим ҳимоячиси Энтони Гордон фаолиятини "Барселона"да давом эттиради.
Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, Англия клуби раҳбарияти ва саудиялик эгалар каталонияликларнинг расмий таклифини қабул қилган.
“Барселона” 24 ёшли футболчи учун 70 миллион евро ва бонуслар тўлайди. Трансфернинг умумий қиймати 80 миллион евродан ошиши айтилмоқда.
Гордон шу ҳафта Испанияга йўл олиб, тиббий кўрикдан ўтади ва янги шартнома имзолайди.
Англиялик футболчи ўтган мавсум АПЛда 26 та ўйинда қатнашиб, 6 та гол ва 2 та ассист қайд этган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ