Ҳасанбой Дўсматов - жаҳон чемпиони!
- 13-декабр 2025, 18:30
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
Айни пайтда БААнинг Дубай шаҳрида бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг финал баҳслари бўлиб ўтмоқда.
-51 кг вазнда ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўсматов ва россиялик Баир Батлаев ўртасидаги жанг якунланди. Шиддатли ва кескин курашларга бой ўтган тўқнашувда чарм қўлқоп устамиз очколар эвазига ғалаба қозониб (4:1), олтин медални қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, бизни олдинда яна бир юртдошимиз Абдумалик Халоков ҳамда Всеволод Шумков (Россия) қарама-қаршилиги кутяпти.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ