Ҳасан Баудунов жаҳон кубоги ғолибига айланди
- 18-ноябр 2019, 11:24
- Zohir2018
- 0
- Бошқалар
Салвадорда қиличбозликнинг шпага йўналиши бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон кубогида ҳамюртимиз Ҳасан Баудунов олтин медални қўлга киритди.
Ҳ.Баудунов мусобақанинг биринчи босқичида панамалик Хулио Ариасни 15:10, чорак финалда чилилик Фелипе Гонсалесни 15:3, ярим финалда коста-рикалик Даниэль Охедани 15:8 ҳисобида енгди.
Қиличбозимиз сўнгги ҳал қилувчи финал баҳсида бразилиялик Альваро Донатони 15:9 ҳисобида мағлуб этиб шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди ва Жаҳон кубокларида ғалаба қозонган иккинчи қиличбозимизга айланди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ