Ҳамюртларимиз Осиё чемпионатидаги дастлабки медалга эга чиқди
- 8-август, 11:21
- Javohir Malikov
- 0
- Оғир атлетика
Кеча старт олган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки медалига эга бўлди. Мазкур медални ўсмирлар тоифасида иштирок этган Солиҳа Баҳодирова келтирди.
-45 кг вазн тоифасида қатнашган юртдошимиз даст кўтариш машқида 64 кг билан бронза медалига эга чиқди.
Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ