Ҳамюртларимиз Осиё чемпионатида 6 та медал жамғарди
- 18-май, 10:04
- Javohir Malikov
- 0
- Оғир атлетика
Ҳиндистоннинг Гандҳинагар шаҳрида оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати якунланди. Мусобақанинг сўнгги кунида +110 кг вазн тоифасидаги баҳсларда қатнашган юртдошимиз Амир Абдуллаев даст кўтариш машқида 189 кг натижа қайд этиб, кумуш медалга сазовор бўлди.
Шу тариқа, бу йилги қитъа биринчилигида 6 нафар спортчи билан иштирок этган терма жамоамиз 1 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза медалларига эга чиқди.
Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ