Ҳамюртимиз "Осиё чемпионатининг энг яхши боксчиси" деб топилди!
- 1-май 2025, 19:20
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
Иорданияда старт олган Осиё чемпионати бугун ўз якунига етди. Кун давомида U-17 терма жамоамиз финал баҳсларини ўтказди. Қитъа биринчилигида вакилларимиз 8 та олтин, 7 кумуш ва 4 та бронза медалига эга чиқди.
Қувонарлиси, - 60 кг да олтин медални қўлга киритган ҳамюртимиз Рушанабону Исоева "Осиё чемпионатининг энг яхши боксчиси” деб топилди.
Маълумот учун, финалда Рушанабону ҳиндистонлик Симранжет Каурни қийинчиликсиз - 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ