Ҳакамларимиз Осиё кубоги баҳсларида ишлайди

Ҳакамларимиз Осиё кубоги баҳсларида ишлайди

  • 7-феврал 2025, 18:25
  • 0
  • Футбол

Хитойда бўлиб ўтадиган U-20 Осиё кубоги мусобақасида 3 нафар ҳакамимиз иштирок этади. Бу ҳақда ЎзФҲМ матбуоти хабар берди.

ОФК расмий сайти Осиё кубогида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди. Унга кўра, Хитой яшил майдонларида 12 февралдан 1 мартга қадар давом этадиган турнирда 3 нафар ўзбекистонлик ҳакамлар иш олиб бориши маълум бўлди.

Валентин Коваленко инструктор, Аскер Нажафалиев бош ҳакам, Руслан Серазитдинов ёрдамчи ҳакам сифатида фаолият олиб боради.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ